COVID-19 и профилактика CC3

Читать COVID-19 и профилактика CC3

Тромбопол

Юрак учун ғамҳўрлик!

Препарат ҳақида

Тромбопол

Сизнинг юрагингиз ва яқинларингиз юрагига ғамхўрлик.

Ацетилсалицил кислотаси (АСК) юрак-қон томир касалликларининг бирламчи ва иккиламчи профилактикаси учун самарали, таниқли ва яхши яхши ўрганилган воситадир. (15,16)

Ўзбекистон Республикасида 10 йилдан ортиқ вақтдан бери Тромбопол сотилмоқда - шифокорлар ва беморларнинг ишончига сазовор бўлган АСК ни ўз ичига олган юқори сифатли препаратдир.

Рецептсиз берилади.

Катта қадоқ

Оптимал нархда 2 ойлик узлуксиз даволаш

Кенг кўламли

Турли хил дозалаш шакли юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш учун оптимал терапияни танлашга ёрдам беради

Ичакда эрувчан қоплама

Таблетка ошқозонни четлаб ўтиб, ичакда эрийди. Бу ошқозон-ичак тизимига салбий таъсир қилиш хавфини камайтиради(9, 12)

GMP сифат сертификати

Европа стандартларига мувофиқ юқори сифатли дори препаратларини ишлаб чиқариш

Тромбопол юрак ва қон томир касалликлари хавфини камайтиришга ёрдам беради. У қонни суюлтиради, қон томирларининг ҳолатини яхшилайди ва касалликларга нисбатан организмнинг кучлироқ қаршилик кўрсатишига ёрдам беради.

Қўлланилиши бўйича кўрсатмалар

Тромбополни қайси ҳолатларда қабул қилиш керак?

Коронавирус

COVID-19 муҳим савол

COVID-19 асоратлари тузалгандан кейин ҳам юқори ўлим даражасига сабаб бўлмоқда(11)

COVID-19 БИЛАН КАСАЛХОНАГА ЁТҚИЗИЛГАН БЕМОРЛАРДА ЭНГ КЎПРОҚ ТАРҚАЛГАН ЁНДОШ КАСАЛЛИКЛАР(4)

  • Юрак-қон томир касалликлари
  • Артериал гипертензия
  • Қандли диабет

Италия ва Америка Қўшма Штатларда ўтказилган тадқиқотларга COVID-19 билан касалланган беморлар киритилган, уларнинг баъзилари касалхонага ётқизишдан олдин етти кун давомида ҳар куни АСК ни қабул қилган. Кунига 75-100 мг дозада ацетилсалицил кислотасини қабул қилган беморларда қуйидагиларни пасайиши кузатилган(5,6)

  • сунъий ўпка вентиляциясига эҳтиёж хавфи
  • интенсив терапия бўлимига ётқизилиш хавфи
  • касалхона ичи ўлим эҳтимоли

Коронавирус тромблар ҳосил бўлиш хавфини оширади (1) ва ўткир миокард шикастланишига олиб келиши мумкин (2,3,10).

Ацетилсалицил кислотасининг паст дозалари (кунига 75-100 мг) COVID-19 билан касалланган беморларда тромбоз, миокард инфаркти ва инсултнинг олдини олади. (7)

Соғлигингиз ва яқинларингизнинг соғлиғига ғамхўрлик қилинг!

АЦЕТИЛСАЛИЦИЛ КИСЛОТАСИ ЎЛИМ ХАВФИНИ ПАСАЙТИРАДИ